Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

73-боб. Кимнинг ҳузурида Расулуллоҳ зикр қилинса, у зотга саловот ва салом айтишга буюриш

297/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам, лекин у менга саловот айтмаса, унинг бурни ерга ишқалсин», дедилар. Имом Термизий ривоятлари

 

298/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам, менга саловот айтсин. Чунки ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

299/3. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга саловот айтмаса, батаҳқиқ, у бадбахт бўлибди», дедилар. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

300/4. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга саловот айтмаса, ана шу киши бахилдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари

Баъзи аҳли илмлардан ривоят қилинишича, киши мажлисда бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтса кифоя қилади, дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио