Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

65-боб. Тушида яхши ёки ёқтирмаган нарсани кўрганда айтиладиган зикрлар

260/1. Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биронтангиз тушида яхши нарса кўрса, у туши Аллоҳ томонидандир. Бунинг учун Унга ҳамд айтсин ва уни одамларга сўйлайверсин. (Баъзи ривоятларда: «фақат яхши кўрган кишисига сўйласин», дейилган.) Агар ёмон туш кўрса, у шайтондандир. Унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга сўйламасин. Шундай қилса, унга зарар бермайди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

 

261/2. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши туш (бошқа ривоятда: «солиҳ туш») Аллоҳ томонидандир. Алғов туш эса, шайтондандир. Ким ёқтирмаган нарсасини кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан паноҳ тиласин. Ана шундоқ қилса, унга зарар бермайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

262/3. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биронтангиз ёмон туш кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан Аллоҳнинг номи ила уч марта паноҳ тиласин. Сўнг бошқа томонга ағдарилиб олсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

263/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) марфуъ ҳолатда ривоят қилинган ҳадисда у киши айтганлар: «Агар биронтангиз ёмон туш кўрса, ҳеч кимга гапирмасин ва туриб намоз ўқисин». Имом Термизий ривоятлари

 

264/5. Ибн Суннийнинг ривоятларида Абу Ҳурайра (р.а.) бундай деганлар: «Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

«Инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди». (Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио