209/1. Амр ибн Абаса (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш кўтарилганида халқ қилинган нарсаларнинг барчаси Аллоҳга ҳамд ва тасбиҳ айтади. Фақатгина шайтон ва одам болаларининг аътолари бундоқ қилмайди», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, одам болаларининг аътолари ким?» деб сўрадим. У зот: «Халқнинг энг ёмонлари», деб жавоб бердилар». Ибн Сунний ривоятлари
|