Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

46-боб. Охирги ташаҳҳуддан кейин ўқиладиган дуо

Ташаҳҳуддан кейин дуо қилиш ҳеч бир ихтилофсиз жоиз ишдир.

 

141/1. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қиладилар: Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга ташаҳҳудни ўргатиб, ундан кейин хоҳлаган дуони ўқишни айтдилар», дейдилар. Имом Муслим ривоятларида: «У зот хоҳлаган нарсаларини сўрардилар», деб айтилган.

 

142/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз охирги ташаҳҳудни ўқиб бўлса, тўртта нарсадан паноҳ сўрасин: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масийҳ Дажжолнинг ёмонлигидан», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари

Имом Муслимнинг бошқа бир ривоятларида: «Агар бирортангиз ташаҳҳудда бўлса, тўрт нарсадан паноҳ тилаб айтсин:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазаби жаҳаннама ва мин ъазабил қобри ва мин фитнатил маҳйа вал мамат ва мин шарри фитнатил масийҳид дажжал».

 

143/3. Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қуйидагича дуо қилар эдилар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри ва аъузу бика мин фитнатил масийҳид дажжал ва аъузу бика мин фитнатил маҳйа вал мамат. Аллоҳумма инний аъузу бика минал ма`сами вал мағром». (Маъноси: Аллоҳим, қабр азобидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, гуноҳкор ва қарздор бўлишдан паноҳ тилайман.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

144/4. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар, ташаҳҳуд билан саломнинг орасида (яъни, саловотдан кейин):

«Аллоҳуммағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту ва ма асрофту ва ма анта аъламу биҳи минний, антал муқоддим ва антал муаххир, ла илаҳа илла анта»ни ўқир эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, олдингию кейинги, ошкораю махфий ва исрофгарчилик билан қилган гуноҳларимни ва мендаги ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Албатта, Сен аввалги ва охиргидирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ.) Муслим ривоятлари

 

145/5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) Абу Бакр Сиддиқдан (р.а.) ривоят қиладилар. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб юришлари учун бир дуо ўргатишларини сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга:

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва ла йағфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айтинг», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила гуноҳларимни кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен кечиргувчи ҳамда раҳмли зотсан.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

146/6. Абу Солиҳ Заквондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига: «Намозда қандай дуо қиласан?» деб сўрадилар. Ҳалиги киши: «Ташаҳҳуд ўқийман ва:

«Аллоҳумма инний ас`алукал жанната ва аъузу бика минаннар» (Эй Раббим, Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман), деб айтаман. Аммо сиз сўраганингиздек ва паноҳ тилаганингиздек гўзал қилолмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шунга яқин қилиб сўра», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

Ҳар бир ўринда «Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъафийаҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ҳуда ваттуқо вал ъифафа вал ғина», деб айтиш мустаҳаб амалдир. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сендан афв ва офиятни сўрайман. Эй Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойликни сўрайман.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио