Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

24-боб. Азоннинг фазилати

80/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар инсонлар азон билан биринчи сафда нима борлигини билганларида, чек ташлаб бўлса ҳам, унга эришар эдилар», деб айтдилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

81/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозга азон айтилса, шайтон орқасидан ел чиқариб, то азон эшитилмайдиган ергача қочади», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

82/3. Муовия (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: «Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинлардир», деганларини эшитдим». Имом Муслим ривоятлари

 

83/4. Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг овозини эшитган инс ҳам, жин ҳам қиёмат куни унга гувоҳлик беради», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

Биродарларимиз азонми ёки имомлик афзаллиги тўғрисида ихтилоф қилишди. Бу борадаги баҳс тўрт фикрдан иборат бўлди: 1) азон айтиш афзал; 2) имомлик афзал; 3) уларнинг мақомлари бир хил; 4) имомлик ҳуқуқини билса, имомлик афзал, билмаса, азон афзал.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио