76/1. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини эшитиб қолса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, деб айтсин. Албатта, масжидлар бунинг учун қурилмаган», деб тайинлаганлар». Имом Муслим ривоятлари
77/2. Бурайда (р.а.) айтадилар: «Бир киши масжидда: «Ким менга йўқолган қизил туямни олиб келади?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Топа олма. Масжидлар нима учун қурилган бўлса, ўшанга асослангандир», дедилар». Имом Муслим ривоятлари
78/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Масжидда олди-сотди қилаётган кишини кўрсанглар, Аллоҳ тижоратингга фойда бермасин, деб айтинглар. Йўқолган нарсасини овоза қилиб, ахтарилишини сўраганни кўрсанглар, Аллоҳ сенга қайтармасин, денглар». Имом Термизий ривоятлари
|