Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

16-боб. Таҳорат қилганда ўқиладиган дуолар

Таҳоратнинг аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», деб айтиш мустаҳаб қилинган. «Бисмиллоҳ», деса ҳам кифоя. Биродарларимиз айтишади: «Агар таҳоратнинг аввалида бисмиллоҳни айтмаса, давомида айтаверади. Хоҳ қасддан, хоҳ адашиб айтмай қолса ҳам, таҳорати мукаммал бўлади». (Муаллиф Имом Шофеъий мазҳабидалар. Шунинг учун бисмиллоҳни айтиш мустаҳаб дейиляпти. Бу суннат маъносидадир. Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабидан бошқа мазҳабларда суннат «мустаҳаб» деб юритилади. - Таржимон.)

Бисмиллоҳни айтиш ҳақида келган ҳамма ҳадислар заифдир. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Таҳоратда бисмиллоҳ дейиш тўғрисида бирорта собит ҳадис билмайман», деб айтганлар.

 

61/1. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорат қилаётганда Аллоҳни зикр қилмаган кишининг таҳорати йўқдир», дедилар. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилдилар, Байҳақий ва бошқалар ҳам ривоят қилишган ва заиф деб айтишган.

Фасл: Абул Фатҳ Наср Мақсидий: «Бисмиллоҳдан кейин таҳоратнинг бошида қуйидаги дуони ўқиш мустаҳаб», дейдилар:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». (Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.)

Фасл: Абул Фатҳ Наср Мақсидий таҳорат қилиб бўлгандан кейин ушбу дуо ўқилади дейдилар:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка». (Маъноси: Якка Аллоҳдан бош-қа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман. Эй Раббим, бизларни тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қил. Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.)

 

62/2. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

 

63/3. Ибн Умардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилганидан кейин, гапиришдан олдин:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деса, икки таҳорат орасидаги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Бу ҳадисни Дора Қутний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

64/4. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳоратини чиройли қилиб, сўнг уч марта:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», деса, у учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаган эшигидан кириб кетаверади» дедилар. Бу ҳадисни Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа, Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган.

 

65/5. Усмон ибн Аффон (р.а.) ривоят қилган ҳадисда:

«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини уч марта такрорлаш айтилган. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Баъзи фақиҳлар, ушбу зикр ва дуоларни таҳоратдан ке-йин қиблага юзланган ҳолда айтилади, дейишади.

Фасл: Таҳорат мобайнида ҳар бир аъзо ювилаётганда ўқиладиган дуолар бор, аммо уларнинг бирортаси ҳам Расулуллоҳдан ворид бўлмаган. Лекин салаф уламоларимиз бу зикрларни айтишни мустаҳаб дейишган.

Таҳорат қилаётган киши бисмиллоҳдан кейин:

«Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал ма-а тоҳуро» (Сувни пок қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дейди.

Оғиз чайқаётганида:

«Аллоҳуммасқиний мин ҳавзи набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан ла азмау баъдаҳу абада» (Эй Раббим, мени пайғамбарнинг ҳавзидаги сув билан суғор, ундан кейин ҳеч ҳам чанқамайин), дейилади.

Бурун чайқаётганида:

«Аллоҳумма ла таҳримний роихата наъиймика ва жаннатик» (Эй Раббим, неъматларинг ва жаннатингнинг ҳидидан мени маҳрум қилма), дейилади.

Юзни юваётганида:

«Аллоҳумма баййиз важҳий йавма табйаззу вужуҳун ва тасвадду вужуҳ» (Эй Раббим, юзлар оқ ва қора бўладиган кунда юзимни оқ қилгин), дейилади.

Икки қўл ювилаётганида:

«Аллоҳумма аътиний китабий бийамийний, Аллоҳумма ла туътиний китабий бишималий» (Эй Раббим, номаи аъмолимни ўнг қўлимдан бер, чап қўлимдан берма), дейилади.

Бошга масҳ тортилаётганида:

«Аллоҳумма ҳаррим шаърий ва башарий ъалан нари ва азолланий таҳта ъаршика йавма ла зилла илла зиллук» (Эй Раббим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил ва мени соялар бўлмайдиган кунда аршингни остида соялантир), дейилади.

Икки қулоққа масҳ тортилаётганида:

«Аллоҳуммажъалний миналлазийна йастамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳ» (Эй Раббим, сўзларни эшитиб, уларнинг яхшисига эргашадиганлардан қил), дейилади.

Икки оёқ ювилаётганида:

«Аллоҳумма саббит қодамаййа ъалас-сирот» (Эй Раббим, сирот кўпригида қадамимни собит қил), деб ўқилади.

 

66/6. Абу Мусо Ашъарий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб:

«Аллоҳуммағфирлий занбий ва вассиъ лий фий дарий ва барик лий фий ризқий» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер), деган дуони ўқидилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг шундай-шундай деб ўқиётган дуоингизни эшитдим», дедим. Расулуллоҳ: «Бирор нарсани ўқимай ташлаб кетдимми?» дедилар». Насоий ва Ибн Сунний саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио