Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

6-боб. Кийим ва пойабзални кийиб-ечиш тартиби

Кийим, пойабзал, иштон ва шунга ўхшаш енгли, почали либосларни ўнг томонидан кийиб, чап томонидан ечиш мус-таҳабдир. Шу сингари, сурма қўйиш, мисвок ишлатиш, тирноқ олиш, мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукини юлиш, соч олиш, намоздан салом билан чиқиш, масжидга кириш, ҳожатхонадан чиқиш, таҳорат олиш, ғусл қилиш, таом ейиш, ичимлик ичиш, қўл бериб сўрашиш, Ҳажарул асвадни ушлаш, бировдан нарса олиш ҳамда бериш ва шунга ўхшаш ишлар ўнг томон билан бошланади.

 

39/1. Оиша (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳар бир нарсани ўнг тарафдан бошлашни ёқтирар эдилар. Ҳатто, покланиш ва соч тарашда ҳам». Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

40/2. Яна Оиша (р.а.) онамиз айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари покланиш ва таом учун, чап қўллари эса, хало ҳожати ва бошқа нохуш нарсалар учун эди». Абу Довуд ривоятлари

 

41/3. Ҳафса (р.а.) онамиз хабар қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари таом, ичимлик ва кийим кийиш, чап қўллари булардан бошқа ишлар учун бўлган. Абу Довуд ва Байҳақий ривоятлари

 

42/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар либос кийсангиз ёки таҳорат қилсангиз, ўнг томонингиздан бошланглар», деб айтдилар. Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Байҳақий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио