Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

30-БОБ ЯХШИЛИКНИ ЯҚИНЛАРДАН БОШЛАШ

60. Миқдам ибн Маъдий Кариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Албатта, Аллоҳ сизга оналарингизга яхшилик қилишни тавсия қилади. Сўнгра оналарингизга яхшилик қилишни тавсия қилади. Сўнгра оталарингизга яхшилик қилишни тавсия қилади. Ундан кейин яқинидан бошлаб қариндошларга яхшилик қилишни тавсия қилади», деганларини эшитдим».

61. Абу Айюб Сулаймон, (Усмон ибн Аффоннинг озод қилган қули) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси кечқурун ҳузуримизга Абу Ҳурайра келди ва:

«Ким қариндошлик алоқасини узган бўлса, ўрнидан турсин, унинг ҳоли танглигини билдириб қўйяман», деди.

Ҳеч ким турмади. Уч марта айтди. Ҳеч ким турмади. Шундан кейин ўша мажлисда ўтирган бир йигит аммасининг олдига борди. У икки йилдан бери аммасидан алоқани узиб қўйган экан. Аммаси:

«Нечук келдинг, бунга нима сабаб бўлди?» деди.

«Абу Ҳурайранинг шундай-шундай деганини эшитиб, нотўғри иш қилаётганимни билиб, қўрққанимдан келдим», деди. Шунда аммаси:

«Унинг олдига бориб, сўра-чи, нимага буни айтган экан?» деди.

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ҳар пайшанбадан жумъага ўтар кечаси Бани Одамнинг амаллари Аллоҳ Табарока ва Таолога кўрсатилади. Шунда силаи раҳмни узган одамнинг амали қабул қилинмайди» деганларни эшитганман», дебди Абу Ҳурайра».

62. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу қуйидагилрни айтди:

«Бир киши ўзи ва аҳли-аёли учун савоб умидида нафақа қилса, мол-дунё сарфласа, албатта, Аллоҳ таоло унга ажр беради. Ўз қарамоғингдагидан бошла. Агар ортиғи бўлса, яқиндан, сўнг ундан кейингисидан. Агар ундан ҳам ортса, беравер».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио