Ал-адаб ал-муфрад

Кейинги >  

1-БОБ.

1. Бизга хабар берган Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Ҳомид ибн Ҳорун ибн Абдулжаббор Бухорий бўлиб, у Ибн Ниёзкий номи ила маъруфдир. Унинг олдида (китобни) ўқиб ўтказганимиздан сўнг иқрорлик ила ижозат берган. У бизнинг ҳузуримизга ҳожи ўлароқ уч юз еттинчи сананинг Софар ойида келди.

У бизга Абулхайр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ал-Жалил ибн Холид ибн Ҳурайс Бухорий Кирмоний Абқасий Баззор уч юз йигирма иккинчи санада хабар берган деди.

У бизга Абу Абдуллоҳ Муҳамад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Жўъфий Бухорий ҳадис айтган деди.

У бизга Абулвалийд ҳадис айтди. деди. У Бизга Шўъба ҳадис айтди, деди. У Валид ибн Ийзор менга хабар берди, деди. У Абу Амр Шайбонийдан «Бизга манабу ҳовлининг эгаси ҳадис айтган» деб Абдуллоҳнинг ҳовлисига ишора қилди.

У айтдики:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

Аллоҳ азза ва жалла учун энг маҳбуб иш қайси? – деб сўрадим.

«Вақтида ўқилган намоз», - дедилар.

«Ундан кейин қайсиниси?» - дедим.

«Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.

«Ундан сўнг яна қайси иш яхшироқ?» дедим.

«Сўнгра Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш», дедилар.

Ана шуларни айтдилар. Агар яна зиёда сўрасам, зиёда жавоб берар эдилар», деди».

2. Абдуллоҳ ибн Умар айтади:

«Роббнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир. Роббнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир».


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио