1102. Абу Бусра Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эртага мен уловда яҳудийларнинг ҳузурига бораман. Уларга аввал салом берманглар. Улар сизга салом беришса, «Ва алайкум» денглар», дедилар».
1103. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳли китобларга аввал салом берманглар, йўлда ҳам уларни четдан юришга мажбур қилинглар», дедилар».
|