Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

502-БОБ. КИРАЙМИ ДЕСА ВА САЛОМ БЕРМАСА

1083. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон «кираверайми?» деса, салом бермаса, «йўқ» дегин то калитни келтирмагунича», деди.

«Ассаломми?» дедим.

«Ҳа», деди».

 

1084. Рибъий ибн Ҳиррошдан ривоят қилинади:

«Менга Бани Омирдан бир киши қуйидагиларни айтиб берди: У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:

«Кираверайми?» деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматкор қизга

«Чиқиб, анави кишига «Ассалому алайкум, кираверайми, дегин, деб айт. У изн сўрашни яхши қилмади», дедилар.

Хизматчи қиз олдимга чиқмасидан туриб бу гапларни эшитдим ва:

«Ассаламу алайкум, кираверайми?» дедим.

«Ва алайка, киравер», дедилар.

Бас, кирдим ва:

«Сиз нима келтирдингиз?» дедим.

«Мен фақат яхшилик келтирдим. Мен сизга Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ширк келтирмасдан ибодат қилишингизни, Лот, Уззоларга ибодат қилишни тарк қилишингизни, бир кеча-кундузда беш марта намоз ўқишингизни, йилда бир ой рўза тутишингизни, бойларингиздан закот олиб, камбағалларга беришингизни ва манабу байтни ҳаж қилишингизни келтирдим», дедилар.

«Сиз билмайдиган илм ҳам борми?» дедим.

«Албатта, Аллоҳ яхшиликни таълим берди. Илмдан Аллоҳдан бошқа билмайдигани бор; Беш нарса. Уларни Фақат Аллоҳ билади.

«Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас», дедилар».

«Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир» оятни ўқидилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио