1059. Алқама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Абдуллоҳнинг олдига келди ва:
«Мен онамнинг олдига киришга изн сўрайман-ми?» деди.
«Нима, уни ҳар қандай ҳолатида ҳам кўравермоқчимисан?» деди».
1060. Муслим ибн Назийрдан ривоят қилинади:
«Бир киши Ҳузайфага:
«Онамнинг олдига киришга ҳам изн сўрайманми?» деди.
«Унинг олдига киришга изн сўрамасанг, ўзингга ёқмайдиган нарсани кўрасан», деди».
|