Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

416-БОБ. АКСА УРУВЧИ ТАШМИЙТИ

922. Абдурроҳман ибн Зиёд ибн Анъам Ифриқийдан ривоят қилинади:

«Отам менга айтиб беришича улар Муовиянинг даврида денгизда ғазотга боришган экан. Кемамиз Абу Айюб Ансорий минган кемага бориб қўшилди. Тушки овқатимиз келтирилганда унга одам юбордик. У ҳузуримизга келди ва:

«Мени чақирибсизлар. Мен эса рўзадор эдим. Лекин даъватларингизга жавоб беришим керак бўлгани учун келдим. Чунки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Албатта, ҳар бир мусулмонни ўз биродарида олтита вожиб ҳаққи бор. Бирини тарк қилса, битта вожибни тарк қилган бўлади. Кўришганда салом беради. Даъват қилса, ижобат қилади (чақирса, бориш). Акса урганда яхшилик тилайди. Бемор бўлса, бориб кўради. Вафот қилганда, жанозасига ҳозир бўлади. Насийҳат сўраса, насийҳат қилади», деганларини эшитганман», деди.

«Биз билан бир ҳазилкаш киши бор эди. У таомимизга қўшилган одамга «Аллоҳ сенга хайр ва яхшиликни мукофот қилиб берсин» деди. Келган киши унинг гапи кўпайганда ундан ғазабланди.

Шунда у Абу Айюбга:

«Мен бир кишига «Аллоҳ сенга хайр ва яхшиликни мукофот қилиб берсин»  десам, ғазабланиб, мени сўккан одам ҳақида нима дейсан?» деди.

Абу Айюб:

«Биз «Бировга яхшилик тўғри келмаса, уни ёмонлик тўғрилайди» дер эдик. Бас, унга тескарисини айт», деди.

Бас, у келганида: «Аллоҳ сенга ёмонлик ва қийинликни мукофот қилиб берсин» деди, у киши кулди ва рози бўлган ҳолда:

«Ҳеч ҳазилингни қўймас экансан-да», деди.

Шунда ҳазилкаш киши:

«Аллоҳ Абу Айюб Ансорийга яхшиликни берсин» деди».

 

923. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи тўрттадир: бемор бўлса, кўргани бориш, вафот этса, жанозасига бориш, даъват қилса, ижобат қилиш ва акса урса, унга яхшилик тилаш», дедилар».

 

924. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни етти нарсага амр қилдилар ва етти нарсадан қайтардилар.

Бизни жанозаларга эргашишга, беморни кўришга, чақириқ(зиёфат)қа жавоб беришга, мазлумга ёрдам беришга, қасамни амалга оширишга, саломга алик олишга ва акса урганда соғлик тилашга амр қилдилар.

У зот бизни тилла узуклардан, кумуш идишлардан, ипак тўқимлардан, қасий - ёмон ипакдан, дебож-юпқа ипак-дан, истаброқ – қалин ипакдан ва ипакдан қайтардилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

 

925. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари олтитадир» дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Улар нималар?» дейилди.

«Уни учратганингда, салом бер. Қачон у сени чақирса, ижобат қил. Қачон насийҳат сўраса, насийҳат қил. Қачон акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила. Қачон бемор бўлса, бориб кўр. Қачон вафот этса, жанозасига ҳозир бўл», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио