Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

362-БОБ СОРМ ДЕГАН ИСМ ҲАҚИДА

822. Абдурроҳман ибн Саъийд ал-Махзумийдан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Унинг исми Сорм эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъийд деб номладилар. У: «Усмон розияллоҳу анҳунинг масжидда ёнбошлаб ётганларини кўрганман», деди».

 

823. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳасан розияллоҳу анҳу туғилганида мен унинг исмини Ҳарб қўйдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб:

«Менга ўғлимни кўрсатинглар, исмини нима қўйдингиз?» дедилар.

«Ҳарб деб», дедик.

«Йўқ, унинг исми Ҳасан», дедилар.

Ҳусайн розияллоҳу анҳу туғилганда унинг исмини ҳам Ҳарб деб қўйдим. Бу сафар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб:

«Менга ўғлимни кўрсатинглар, исмини нима қўйдингиз?» деб сўрадилар.

«Ҳарб деб», дедик.

«Йўқ, бу Ҳусайн», дедилар.

Учинчи ўғлим туғилганида унинг исмини ҳам Ҳарб деб қўйдим. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб:

«Менга ўғлимни кўрсатинглар, исмини нима қўйдингиз?» деб сўрадилар.

«Ҳарб деб», дедик.

«Йўқ, бу Муҳсин. Мен буларнинг исмларини Ҳорун алайҳиссаломнинг фарзандларининг исми билан атадим. Уларнинг исми Шибр, Шубайр ва Мушбир бўлган», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио