Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

321-БОБ КИШИНИНГ БИРОВНИ СИФАТЛАБ, ҒИЙБАТ УЧУН ЭМАС, ФАЛОНЧИ ЖИНГАЛАК СОЧ, ҚОРА, НОВЧА, ПАКАНА ДЕЙИШИ

<!-- /* Style Definitions */ p.MsoNormal, li.MsoNormal, div.MsoNormal {mso-style-parent:""; margin:0cm; margin-bottom:.0001pt; mso-pagination:widow-orphan; font-size:12.0pt; font-family:"Times New Roman"; mso-fareast-font-family:"Times New Roman";} p.OYAT, li.OYAT, div.OYAT {mso-style-name:OYAT; mso-style-next:Обычный; margin-top:0cm; margin-right:0cm; margin-bottom:3.0pt; margin-left:0cm; text-align:justify; text-indent:19.85pt; line-height:13.0pt; mso-line-height-rule:exactly; mso-pagination:none; font-size:12.0pt; font-family:"Times New Roman"; mso-fareast-font-family:"Times New Roman"; color:black; mso-font-kerning:12.0pt; layout-grid-mode:line; font-weight:bold;} p.Nuzul, li.Nuzul, div.Nuzul {mso-style-name:Nuzul; margin:0cm; margin-bottom:.0001pt; text-indent:19.85pt; line-height:13.0pt; mso-line-height-rule:exactly; mso-pagination:none; font-size:12.0pt; font-family:"Times New Roman"; mso-fareast-font-family:"Times New Roman"; color:black; mso-bidi-language:FA; layout-grid-mode:line; font-style:italic;} @page Section1 {size:612.0pt 792.0pt; margin:2.0cm 42.5pt 2.0cm 3.0cm; mso-header-margin:36.0pt; mso-footer-margin:36.0pt; mso-paper-source:0;} div.Section1 {page:Section1;} -->

754. Абу Руҳм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. (У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарахт остида У зотга байъат қилган саҳобаларидан эди):

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Табук ғазотида бўлдим. Бир кеча Ахзарда ухладим. Бас, У зотга яқинда эдим. Ҳаммамизни мудроқ босди. Уйғонсам, уловим У зотнинг уловлари ёнига бориб қолибди. Унинг яқинлашуви мени чўчитди. Унинг узангидаги оёқларига тегиб кетишидан қўрқдим. Мен бора боргунча уловимни орқага тортиб кетдим. Туннинг ярмида кўзим кетиб, ухлаб қолибман.

Уловим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловларига урилиб, узангидаги оёқларини туртиб юборди. Менинг оёғим ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларига тегди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳас!» деган овозларидан уйғондим ва дарҳол:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Мен учун истиғфор айтинг» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Юравер!» дедилар.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Ғифор қабиласидан кимлар ғазотга чиқмай қолиб кетгани ҳақида сўрай бошладилар. Мен хабарни айтар эдим.

У зот мендан сўрай туриб:

«Анави қизил, новча, жимбалаксоч кишилар нима қилишди?» дедилар.

Мен уларнинг қолиб кетишганини айтдим.

«Анави қора, жингалаксоч, пакана, Шабакату Шадхда чорвалари борлар нима қилишди?» дедилар.

Мен улар Бани Ғифордан шекилли деб ўйлаб, эслай олмадим. Кейин улар Асламдан бир гуруҳ экани ёдимга тушди ва:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Улар Асламдан», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улардан бирини ўзи қолса ҳам, бир серғайрат одамни Аллоҳнинг йўлида туяларидан бирига миндириб юборишидан нима ман қилади?!» Мен учун орта қолиб кетганлардан азиз бўлган аҳлим, қурайш ва ансорлардан бўлган муҳожирлар ҳамда Ғифор ва Асламдан бўлгандардир», дедилар».

 

755. Оишарозияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, киришга изн сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу қандай ҳам ёмон одам ўзи?» дедилар.

У кириб келганда очиқ чеҳра билан кутиб олдилар. Мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтдим. Бас, У зот:

«Аллоҳ фоҳиш ва мутафаҳҳишни ёқтирмайди», дедилар».

 

756. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Савда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириш учун Жума кечаси рухсат сўради. У оғир, имиллаган хотин эди. Бас, унга изн бердилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио