Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

288-БОБ НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУОЛАРИ

662. Абу Сирма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Албатта мен Сендан беҳожатлигимни ва мавломнинг беҳожатлигини сўрайман», дер эдилар».

 

663. Шатийр ибн Шакл ибн Ҳумайд отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга фойда келтирадиган дуо ўргатиб қўйинг», дедим.

«Аллоҳим! Менга қулоғимнинг, кўзимнинг, тилимнинг, қалбимнинг ва манийимнинг ёмонлигидан офият бер, деб айт», дедилар».

Вакийъ, «манийим» яъни, зино ва фужур», деди.

 

664. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Менга ёрдам бергин, менга қарши ёрдам бермагин. Менинг фойдамга нусрат бергин, менинг зиддимга нусрат бермагин. Менга ҳидоятни осон қилгин», дер эдилар».

 

1. Менга ёрдам бергин, менга қарши ёрдам бермагин.

 

2. Менинг фойдамга нусрат бергин, менинг зиддимга нусрат бермагин.

 

3. Менга ҳидоятни осон қилгин.

 

665. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Роббим! Менга ёрдам бергин, менга қарши ёрдам бермагин. Менинг фойдамга нусрат бергин, менинг зиддимга нусрат бермагин. Менинг фойдамга макр қилгин, зараримга макр қилмагин. Менга ҳидоятни осон қилгин. Менга тажовуз қилганларнинг устидан менга ёрдам бергин.

Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин.

Тавбамни қабул эт. Гуноҳимни юв. Дуоимни ижобат эт. Ҳужжатимни собит эт. Қалбимни ҳидоят эт. Тилимни тўғри эт. Қалбимнинг қорасини суғириб ол» деб дуо қилганларини эшитдим».

 

1. Менга ёрдам бергин, менга қарши ёрдам бермагин.

 

2. Менинг фойдамга нусрат бергин, менинг зиддимга нусрат бермагин.

 

3. Менинг фойдамга макр қилгин, зараримга макр қилмагин.

 

4. Менга ҳидоятни осон қилгин.

 

5. Менга тажовуз қилганларнинг устидан менга ёрдам бергин.

 

6. Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи (қилгин).

 

7. Ўзингни кўп зикр қилувчи (қилгин).

 

8. Ўзингдан қўрқиб турувчи (қилгин).

 

1. «Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир» («Нур» сураси, 52-оят).

 

2. «Албатта ўз Роббиларидан ғойибдан қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан ажр-савоблар бордир» («Мулк» сураси 12-оят).

 

3. «Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам У зотдан рози бўлдилар. Бу Роббисидан қўрққанлар учундир» («Баййина» сураси, 8-оят).

 

9. Ўз амрингга бўйсунувчи (қилгин).

 

10. Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи (қилгин).

 

11. Кўп оҳ урувчи (қилгин).

 

12. Барча ишларда Ўзингга қайтувчи қилгин (қилгин).

 

12. Тавбамни қабул эт.

 

13. Гуноҳимни юв.

 

14. Дуоимни ижобат эт.

 

15. Ҳужжатимни собит эт.

 

16. Қалбимни ҳидоят эт.

 

17. Тилимни тўғри эт.

 

18. Қалбимнинг қорасини суғириб ол.

 

666. Муҳаммад ибн Каъб Қаразийдан ривоят қилинади:

«Муовия ибн Абу Суфён минбарда туриб:

«Аллоҳим! Албатта, берганингни манъ қилувчи йўқ. Аллоҳ манъ қилганни берувчи йўқ. Бойлик эгасига Сенинг ҳузурингда бойлик манфаат бера олмас. Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди».

Мен бу калималарни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди мана шу ёғочлар устидан эшитганман», деди».

«Албатта, берганингни манъ қилувчи йўқ».

«Аллоҳ манъ қилганни берувчи йўқ».

«Бойлик эгасига Сенинг ҳузурингда бойлик манфаат бера олмас».

«Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди».

 

667. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дуонинг энг ишончлиси «Аллоҳим! Сен Роббимсан! Мен бандангман. Мен ўз-ўзимга зулм қилдим ва гуноҳимни тан олдим. Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилмас. Роббим, мени мағфират қилгин» дейишингдир», дедилар».

 

668. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Менинг ишимнинг тутувчиси бўлган динимни салоҳиятли қилгин. Менинг унда маошим бўлган дунёимни салоҳиятли қилгин. Ўлимни мен учун ҳар бир ёмонликдан раҳмат қилгин» деб дуо қилар эдилар».

«Аллоҳим! Менинг ишимнинг тутувчиси бўлган динимни салоҳиятли қилгин».

«Менинг унда маошим бўлган дунёимни салоҳиятли қилгин».

«Ўлимни мен учун ҳар бир ёмонликдан раҳмат қилгин».

 

669. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам балонинг қаттиқ бўлишидан, бадбахтлик етишидан, қазонинг ёмонлигидан ва душманларнинг ичқоралигидан паноҳ тилар эдилар».

Суфён: «Ҳадисда учта. Мен битта зиёда қилдим. Қай бири эканини билмайман», деди».

 

670. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беш нарсадан: дангасаликдан, бахилликдан, кибрнинг ёмонлигидан, қалбдаги фитнадан ва қабр азобидан паноҳ сўрар эдилар».

 

671. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, ўта қариликдан паноҳ тилайман.

Мен сендан ҳаёту мамотнинг фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

 

1. Ожизлик.

 

2. Дангасалик.

 

3. Қўрқоқлик.

 

4. Ўта қарилик.

 

5. Ҳаёту мамотнинг фитнаси.

 

6. Қабр азоби.

 

672. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарздорликнинг кучайиб кетишидан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман» деганларини эшитим».

 

1. Ғамдан.

 

2. Маҳзунликдан.

 

3. Ожизликдан.

 

4. Дангасаликдан.

 

5. Қўрқоқликдан.

 

6. Бахилликдан.

 

7. Қарздорликнинг кучайиб кетишидан.

 

8. Одамларнинг ғолиб бўлишидан.

 

673. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуолари:

«Аллоҳим! Мени аввалги ва кейинги, сир ва ошкора бўлган ҳамда мен билмай, сен билган гуноҳларимнинг ҳаммасини мағфират қилгин.

Сен Ўзинг Аввалсан ва Охирсан, Муқаддимсан ва Муаххирсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ», эди».

 

674. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Мен Сендан ҳидоятни, иффатни, беҳожатликни сўрайман», дер эдилар».

Асҳобларимиз Амрдан «Ва тақвони» деганлар.

 

1. Ҳидоят.

 

2. Иффат.

 

3. Беҳожатлик.

 

4. Тақво.

 

675. Самома ибн Ҳазан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир чолнинг баланд овоз билан:

«Аллоҳим! Мен Сендан ҳеч нарса аралашмаган ёмонликдан паноҳ сўрайман» деб дуо қилаётганини эшитдим.

«Бу чол ким?» дедим.

«Абу Дардо», дейилди.

 

676. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Мени худди кир кийимнинг кири поклангани каби муз, дўл ва совуқ сув билан поклагин.

Аллоҳим! Сенга осмонлар тўла, ер тўла ва Сен нимани ҳоҳасанг, ўша тўла ҳамд бўлсин!» дер эдилар».

 

677. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп қилар эдилар:

«Аллоҳим! «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин!»

Шўъба айтди: «Мен Қатодага айтган эдим, Анас бу дуони қилар эди. Аммо кўтармаган деди».

 

678. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, озликдан ва хорликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

 

1. Фақирлик.

 

2. Озлик.

 

3. Хорлик.

 

4. Зулм қилиш.

 

5. Зулмга қолиш.

 

679. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, У зот кўп дуо қилдилар. Уни ёдлай олмадик.

«Биз ёд олмаган дуони қилдингиз», дедик.

«Мен Сизларга ўшаларнинг ҳаммасини жамлайдиган насани айтаман – Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсани сўраймиз. Биз Сендан Набийинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳим! Ёрдам сўралувчи Сенсан. Етказувчи Сенсан. Аллоҳдан бошқада қувват ҳам, тоқат ҳам йўқ», дедилар».

 

680. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Аллоҳим! Мен Сендан Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман ва дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман» деганларини эшитдим».

 

1. «Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман».

 

2. «Дўзахнинг фитнасидан паноҳ сўрайман».

 

681. Саъийддан ривоят қилинади:

«Ибн Аббос: «Аллоҳим! Мени берган ризқингга қаноатли қил. Уни менга баракотли қил. Мендан ғойиб бўлган нарса ўрнига яхшисини бер», дер эди».

 

1. «Мени берган ризқингга қаноатли қил».

 

2. «Уни менга баракотли қил».

 

3. «Мендан ғойиб бўлган нарса ўрнига яхшисини бер».

 

682. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп дуолари:

«Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин!» эди.

 

683. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча:

«Аллоҳим! Эй қалбларни айлантириб турувчи зот! Қалбимни динингда собит қилгин!» дер эдилар».

 

684. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилардилар:

«Аллоҳим! Сенга осмонлар, ер ва сен ҳоҳлаган нарсаларнинг барчаси тўла ҳамд бўлсин.

Аллоҳим! Мени дўл, қор, совуқ сув билан поклагин!

Аллоҳим! Мени гуноҳлардан поклагин! Мени оппоқ кийимни кирдан тозалангандек поклагин».

 

685. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуолари ичида:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматларинг заволидан, офиятинг бошқа тарафга ўтишидан, тўсатдан келадиган уқубатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ сўрайман» бор эди».

 

1. Неъматларнинг заволидан.

 

2. Офиятинг бошқа тарафга ўтишидан.

 

3. Тўсатдан келадиган уқубатдан.

 

4. Аллоҳнинг барча ғазабидан.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио