Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

286-БОБ АЛЛОҲДАН СЎРАМАСА, УНИНГ ҒАЗАБИ КЕЛАДИ

658. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади», дедилар».

 

659. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга дуо қилсангиз, дуода азму қарорли бўлинг. Бирингиз зинҳор, ҳоҳласанг бергин, демасин. Чунки Аллоҳни мажбурловчи йўқ», дедилар».

 

660. Абон ибн Усмондан ривоят қилинади:

«Мен Усмоннинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ҳар куни эрталаб, ҳар кечаси кечқурун уч марта «Исми билан ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган, ўта эшитгувчи ва ўта билувчи Аллоҳнинг исми билан» деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди» деганларини эшитдим», деганини эшитдим».

Унга фалажнинг бир тури етган эди. Унга назар сола бошлади. У буни фаҳмлади ва «Ҳадис сенга айтганимдек. Лекин ўша куни мен уни айтмапман. Аллоҳнинг қадари ўтиши учун», - деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио