654. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингиз шошилмаса, дуоси албатта қабул бўлади. Дуо қилдим, лекин ижобат бўлмади, дейди», дедилар».
655. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингизга модомики гуноҳ аралаштирмай ёки силаи раҳмни узмай дуо қилган бўлса ёхуд шошилмаса, ижобат бўлади. Дуо қилдим. Менга ижобат бўлишини кўрмаяпман, дейди ва дуони тарк қилади», дедилар».
|