Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

282-БОБ МАЗЛУМ ЗОЛИМНИ ДУОИБАД ҚИЛИШИ

649. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Қулоғим ва кўзимни менга салоҳиятли қилгин. Иккисини менга икки ворис қилгин. Менга золимлар устидан нусрат бергин ва улардан ўч олишимни ўзимга кўрсатгин», дер эдилар».

 

650. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Менга қулоғим ва кўзимдан ҳузур бахш эт. Иккисини мендан кейин қоладиган ворис қил. Менга душманим устидан нусрат бер ва ундан ўч олишимни менга кўрсат», дер эдилар».

 

651. Саъд ибн Ториқ ибн Айшам Ашжаъий ўз отасидан ривоят қилади:

«Биз эрталабдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борар эдик. Эркак ҳам келарди. Аёл ҳам келар эди. Ва:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Намоз ўқиб бўлгандан кейин нима дейман?» дер эди. У зот:

«Аллоҳим! Мени мағфират қилгин. Менга раҳим қилгин. Мени ҳидоят қилгин. Менга ризқ бергин», дегин. Булар сенга дунё ва охиратни жамлайди», дер эдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио