607. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз дуо қилса, «агар хоҳласанг» демасин. Азму қарор ила сўрасин. Қаттиқ рағбат қилсин. Чунки Аллоҳнинг бергани Ўзи учун катта эмас», дедилар».
608. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингиз дуо қилса, азму қарор билан қилсин. «Аллоҳим, ҳоҳласанг бергин» демасин. Зотан Аллоҳни мажбурловчи йўқдир», дедилар».
|