Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

271-БОБ ҲАЁ БОБИ

597. Абу Масъуд Уқба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Пайғамбарлик каломидан одамларга етиб келганларидан, агар ҳаё қилмасанг, ҳоҳлаганингни қилавер», дедилар».

598. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Иймон олтмиш нечта ёки етмиш нечта шўъбадан иборатдир. Уларнинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ»дир ва энг кичиги – йўлдаги озор берувчи нарсани олиб қўйишдир. Ҳаё – иймондан бир шўъбадир», дедилар».

599. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги ёш қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Бир нарсани ёқтирмасалар, муборак юзларидан билиб олар эдик».

600. Саъийд ибн Осс розияллоҳу анҳудан, у киши Усмон ва Оиша розияллоҳу анҳҳумолардан ривоят қилинади:

«Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. У зот Оишанинг тўшагида ёнбошлаган ҳолда эдилар. Оишанинг Мирти-жун кийимига ўраниб олган эдилар. У зот ўша ҳолатда туриб Абу Бакрга изн бердилар. Бас, у ҳожатини битириб чиқиб кетди.

Сўнг Умар розияллоҳу анҳу изн сўради. У зот ўша ҳолатда туриб унга изн бердилар. Бас, у ҳожатини битириб чиқиб кетди.

Усмон деди: «Кейин мен изн сўрадим. Бса, У зот туриб ўтирдилар ва Оишага «Кийимларингни тўғрилаб ол» дедилар. Мен ҳожатимни битирдим. Сўнгра чиқдим».

Бас, Оиша:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Абу Бакр ва Умарга Усмонга аҳамият бергандек аҳамият берганингизни кўрмадим?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Усмон жуда ҳам ҳаёли одам. Мен ўша ҳолатда унга изн берсам, менга ҳожатини етказа олмайди деб қўрқдим», дедилар».

601. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳаё бирон нарсада бўлса, албатта уни зийнатлайди. Беҳаёлик бирон нарсада бўлса, албатта уни шарманда қилади», дедилар».

602. Солимдан, у отасидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбиҳ бераётган киши олдидан ўтаётиб:

«Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!» дедилар».

Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам укасини уятчанлик борасида тергаётган киши олидан ўтдилар. Ҳаттоки, у сени ураман деб айтаётган эди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир», дедилар».

603. Абу Салама ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша айтди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда ёнбошлаб ётган эдилар. Сонлар ёки болдирлари очиқ эди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу изн сўради. У зот ўша ҳолатда изн бердилар. У гаплашди.

Сўнг Умар розияллоҳу анҳу изн сўради. У зот ўша ҳолатда изн бердилар. У гаплашди.

Кейин Усмон розияллоҳу анҳу изн сўради. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ўтирдилар ва кийимларини тўғриладилар. (Муҳаммад, бир кунда демайман, деди). У кириб, гаплашди.

У чиқиб кетгач:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Абу Бакр кирди. Унга ёзилмадингиз ва эътибор қилмадингиз. Сўнг Умар кирди. Унга ёзилмадингиз ва эътибор қилмадингиз. Кейин Усмон кирди. Туриб ўтирдингиз ва кийимларингизни тўғриладингиз?» дедим.

«Фаришталар ҳаё қилган одамдан мен ҳаё қилмайминми?» дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио