563. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қурбонликларингиз... Бирортангиз уч кундан кейин уйида ундан бирор нарса бор ҳолида тонг оттирмасин!» дедилар. Келаси йили бўлганда:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ўтган йили қилганимиздек, қиламизми?» дейишди.
«Енглар ва сақлаб қўйинглар. Ўша йили одамлар очликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни ирода қилган эдим», дедилар».
|