522. Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилинади:
«Отам менга хабар бердики, Абу Бакр ибн Ҳазм ва Муҳаммад ибн Мункадир масжид аҳли билан бирга Умар ибн Ҳакам ибн Рофиъ ал-Ансорийни кўргани боришди ва:
«Эй Абу Ҳафс! Бизга ҳадис айтиб бер», дейишди.
«Мен Жобир ибн Абдуллоҳдан қуйидагиларни эшитдим:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким беморни кўргани борса, раҳматга шўнғиган бўлади. Агар унинг олдида ўтирса, ўша раҳматнинг ичида қарор топган бўлади», - деганларини эшитганман».
|