473. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Енгиллаштиринглар, оғирлаштирманглар, сокинлаштиринг, нафрат қилдирманглар», - дедилар».
474. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бани Исроил қавмига меҳмон келди. Ҳовлида уларнинг ити бор эди. Улар:
«Эй ит! Меҳмонимизга ҳурмагин!» дейишди.
Бас, унинг қорнидаги кучуклари қичқирдилар. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганда:
Бу бамисоли сиздан кейин бўладиган умматга ўхшайди. Уларнинг эсипастлари уламоларидан ғолиб келадилар», дедилар».
|