458. Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Анас билан унинг болохонаси устидаги зовияда эди. Азон эшитилиб қолди. Бас, у тушди. Мен ҳам тушдим. У қадамни майда қилди ва:
«Мен Зайд ибн Собит билан эдим. У мана шу юришга ўхшатиб юрди. Сўнг: «Нега бундай қилаётганимни билдингми? Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим у Зот ҳам мана шундай қилиб юрдилар. Сўнг: «Нега бундай қилганимни билдингми?» деб сўрадилар. «Аллоҳ ва Расули билгувчи», дедим. «Намоз учун босган қадамимиз кўпайиши учун», дедилар», деди».
|