Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

202-БОБ. МУСУЛМОННИ СЎКИШ ФОСИҚЛИКДИР

429. Муҳаммад ибн Саъд ибн Моликдан, у отасидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмонни сўкиш фосиқликдир», - дедилар».

430. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беҳаё гап гапирувчи ҳам, лаънатловчи ҳам эмас, ва сўконғич ҳам эмасдилар. Аччиқлари чиққанда «унга нима бўлди, пешонаси ерга ишқалсин», дер эдилар».

431. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон кишини сўкиш фосиқликдир. У билан урушиш кофирликдир», - дедилар».

432.Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Биров бировга туҳмат тошини отмасин, туҳмат қилмасин, уни кофир демасин. Агар соҳиби ўшандоқ бўлмаса, албатта, гапи ўзига қайтиб келади», деганларини, эшитдим».

433. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким била туриб, ўз отасидан, бошқани отам, деб даъво қилса, кофир бўлади.

Ким ўзи улардан бўлмаган қавмданман деб даъво қилса, дўзахдаги жойига тайёрланаверсин.

Ким бир одамни куфрда айбласа ёки Аллоҳнинг душмани, деса ва ундай бўлмаса, албатта, ўзига қайтади», - деганларини эшитган».

«Ким била туриб, ўз отасидан, бошқани отам, деб даъво қилса, кофир бўлади».

«Ким ўзи улардан бўлмаган қавмданман деб даъво қилса, дўзахдаги жойига тайёрланаверсин».

«Ким бир одамни куфрда айбласа ёки Аллоҳнинг душмани, деса ва ундай бўлмаса, албатта, ўзига қайтади».

434. Адий ибн Собитдан ривоят қилинади:

«Сулаймон ибн Сураддан-Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг биридан эшитдим:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида икки киши сўкишиб қолишди. Улардан бири ғазабланди. Аччиғи шиддатлашиб, юзи ўзгариб, шишиб кетди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен бир калимани биламан. У шу калимани айтса, топиб тургани кетади», - дедилар.

Бир одам унинг олдига бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини етказди. Шайтони ражимнинг шарридан Аллоҳдан паноҳ сўра», деди.

«Менга бирор нарса бўлган демоқчимисан!? Мен жинниманми!? Жўна!» деди».

435. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:

«Икки мусулмон орасида, Аллоҳ азза ва жалладан парда бўлади. Улардан бири ўз соҳибига ёмон гап айтса, Аллоҳнинг пардаси йиртилади. Иккисидан бири бошқасига «Сен кофирсан», деса, иккисидан бири кофир бўлади».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио