Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

160-БОБ. БИР ҚАВМНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИБ, УЛАРНИНГ ҲУЗУРИДА ТАОМ ЕГАН ОДАМ

347. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан бир уй аҳлини зиёрат қилдилар. Уларнинг ҳузурида таом едилар. Чиқаётганларида уйдан бир маконни «тайёрлашни» амр қилдилар. Бас, У зот учун гилам устига сув сепилди. Унинг устида намоз ўқидилар ва уларнинг ҳақига дуо қилдилар».

348. Абу Холда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдулкарим Абу Умайя Абул Олияникига келди. Устида жун кийим. Бас, Абул Олия:

«Албатта, бу роҳибларнинг кийими. Мусулмонлар бир-бирини зиёрат қилсалар, ясанишади», деди».

348. Асмонинг мавлоси Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Асмо менга дебожан бир қарич ямоғи бор ва икки енги берк таёлиса чопонни олиб чиқиб, кўрсатди ва:

«Мана шу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чопонлари. Меҳмонлар учун ва жума кунлари кияр эдилар», деди».

349. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар истибрақ – ақоғи йирик ипак сарпо топди. Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтирди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мана шуни сотиб олинг. Жума кунлари ёки ҳузурингизга вакиллар келганда кийиб турасиз», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Буни охиратдан насибаси йўқ кияди», дедилар».

Кейинроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир қанча кийимлик матолар келтирилди. Улардан бир кийимини Умарга, бир кийимини Усомага ва бир кийимини Алига юбордилар.

Шунда Умар:

«Эй Расулуллоҳ! Мана буни менга юборибсиз. Батаҳқиқ, уни ҳақида нима деганингизни эшитган эдим», деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни сотасан ёки бошқа ҳожатингга ишлатасан», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио