259. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мен айтмаган нарсани мени айтган деб айтса, дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин.
Кимга бир мусулмон биродари маслаҳат сўраб келса-ю, у нотўғри маслаҳат берса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади.
Ким аниқ билмай туриб нотўғри фатво берса, гуноҳи ўша фатво берган одамга бўлади», дедилар».
|