218. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга ташаккур айтмаган одам Аллоҳга шукр қилмаган бўлади», дедилар».
219. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло нафсга: «Чиқ» дейди.
«Йўқ, чиқмайман. Чиқсам ҳам, ёқмаган ҳолда чиқаман» дейди», дедилар».
|